BRB Банк OZ PLANET рақамли платформасида факторлар жамоасини кенгайтирди
2024-йил 3-октабрда BRB Банк («Бизнесни ривожлантириш банки» ATB) OZ PLANET рақамли платформасига уланди. Бунинг натижасида банк мижозлари ва платформа фойдаланувчилари банкдан факторинг молиялаштиришини масофавий форматда олиш имкониятига эга бўлди.
BRB ўз мижозларига илғор ечимларни таклиф қилишга интилади, шунинг учун банк раҳбарияти рақамли факторингни танлади. Эндиликда банк мижозлари шартномалар бўйича муддатидан олдин тўловни мамлакатнинг исталган ҳудудидан шахсий учрашувларсиз олишлари мумкин. Факторинг шартномаси бўйича барча оператсиялар OZ PLANET рақамли платформасида электрон ҳужжат айланиши орқали амалга оширилади, бу эса онлайн факторингни тез, ишончли ва хавфсиз қилади. Бу бизнес ёъналиши бўйича хизмат кўрсатишнинг соддалиги, қулайлиги ва тезлиги муҳим мезон бўлган банкнинг 2024-2026-йилларга мўлжалланган стратегиясига тўлиқ мос келади.
OZ PLANET бош директори Александр Богданов шундай дейди: «Кичик компанияларга кўпинча гаров таъминоти ва пулнинг аниқ мақсадли ишлатилишисиз банкдан кредит олиш қийин. Факторинг ҳар қандай ҳажмдаги корхоналар учун мавжуд. Етказиб берувчи фактордан оладиган пул кечиктирилган тўлов бўйича қарз суммаси билан таъминланган ва бизнеснинг ҳар қандай эҳтиёжлари учун ишлатилиши мумкин. Фактордан олинган пул қарз ҳисобланмайди ва мақсадли фойдаланиш бўйича ҳисобот талаб қилмайди. BRB банкининг рақамли факторинг тизимига уланиши кичик ва ўрта бизнес сегменти учун шартномаларни молиялаштириш имкониятини оширади, мижозларга шартномалар бўйича бир неча соат ичида муддатидан олдин тўлов олиш ва пулни айланмага қайтариб, иш ҳажмини ошириш имкониятини беради».
BRB Банк («Бизнесни ривожлантириш банки» ATB) 2023-йил сентабр ойида «Қишлоқ қурилиш банки» аксиядорлик тижорат банки негизида ташкил этилган. Банк кичик бизнес лойиҳаларини молиялаштиришга ихтисослашган бўлиб, барча турдаги чакана банк хизматларини кўрсатади.
Банк негизида «Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси» ташкил этилиб, у 14 та ҳудуддаги кичик бизнес тадбиркорларига комплекс хизматлар кўрсатмоқда. Жамғарма корхоналарга инвеститсияларни жалб қилишда ёрдам беради, бизнесни ривожлантириш учун молиялаштириш ажратади, бизнес тренингларини ўтказади ва маслаҳат ёрдамини кўрсатади.

